Жаҳон | 21:51 / 22.06.2022
7415
1 дақиқада ўқилади

Twitter узун твитлар жойлаш учун Notes функциясини ишга туширади

Notes ёрдамида фойдаланувчилар кенг таҳрирлаш имконияти орқали узун твит-постлар ҳамда уларга медиафайллар қўшишлари мумкин бўлади.

Фото: TechCrunch

Twitter ижтимоий тармоғининг янги функцияси муаллифларга узун твитлар яратиш имкониятини тақдим этади, деб ёзди TechCrunch нашри.

Янги восита Twitter Notes деб номланади.

Notes ёрдамида фойдаланувчилар кенг таҳрирлаш имконияти орқали узун твит-постлар ҳамда уларга медиафайллар қўшишлари мумкин бўлади. Илгари узун матн яратиш учун муаллифлар тред – бир мавзу бўйича твитлар занжирини яратишларига тўғри келарди.

Нашрнинг маълумот беришича, ҳозирда восита чекланган миқдордаги фойдаланувчилар орасида синовдан ўтказилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид