Ўзбекистон | 12:13 / 23.06.2022
1733
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда фуқарони пул эвазига туғуруқхонага ишга киритмоқчи бўлган РШТТЁИМ филиали мансабдори ушланди

Мансабдор шахс фуқарони туғуруқхонага ишга киритиб қўйишини айтиб, ундан 1,4 минг доллар олаётганда ушланган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг ўриндошлик асосида янги технологиялар бўйича директор ўринбосари Т.М. фуқаро Х.ни танишлари ёрдамида Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуруқхонага ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1,4 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Самарқандда фуқарони 4 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган СамДУ ўқитувчиси ушланганди.

Мавзуга оид