Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг 22та ҳарбий самолёти Тайван ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудудига кирди
Оролга иккита кемаларга қарши самолёт, ўнта қирувчи, бешта қирувчи-бомбардимончи, иккита стратегик бомбардимончи ва бошқа ҳарбий самолётлар яқинлашган.
Фото: Getty Images
Хитой халқ озодлик армиясининг 22та самолёти Тайван ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудудига кирди. Бу ҳақда Тайван мудофаа вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, оролга иккита кемаларга қарши самолёт, ўнта қирувчи, бешта қирувчи-бомбардимончи, иккита стратегик бомбардимончи ва бошқа ҳарбий самолётлар яқинлашган.
21 июн куни эса Тайван мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудудига 29та ҳарбий самолёт кирганини маълум қилганди.
Тайван амалда Хитойдан айри давлат сифатида шаклланган, лекин расман «Хитой республикаси» номини сақлаб турибди. Мамлакатнинг ўз конституцияси, армияси ва сайланган ҳукумати бор. Фуқаролик уруши тугаши ва 1949 йил материкда коммунистлар ғалабасидан кейин сайланган ҳукуматини Тайван Хитойдаги ягона қонуний бошқарув органи деб билади.
Пекин Тайванни ўз провинцияси деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025