Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Россиядан келтириладиган айрим маҳсулотларга бож тўловини оширди
АҚШ шунингдек, Беларусдан келтириладиган маҳсулотларга ҳам бож тўловларини оширади.
Россиядан АҚШга олиб кириладиган юзлаб позициядаги айрим маҳсулотларга 30 кундан сўнг импорт божлари жорий этилади. Айрим маҳсулотларга бож тўловлари миқдори 35 фоизгача оширилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байденнинг тегишли фармонида маълум қилинди.
Қайд этилишича, «олиб кирилиши тақиқланмаган, оқланган ва АҚШ ташқи сиёсий манфаатларига мос келадиган» маҳсулотларга нисбатан бож тўловлари оширилади. Ҳужжатда айнан қайси маҳсулотлар ушбу тоифага киритилиши айтилмаган.
АҚШ шунингдек, Беларусдан келтириладиган маҳсулотларга ҳам бож тўловларини оширади. Ушбу қарор Россия ва Беларус билан меъёрдаги савдо муносабатлари тўхтатилгани билан изоҳланган.
Аввалроқ Оқ уй Россиядан АҚШга нефт ва нефт маҳсулотлари, газ, кўмир, денгиз маҳсулотлари, алкогол, носаноат олмослари экспорт қилинишини тақиқлаганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025