Ўзбекистон | 09:46 / 29.06.2022
1743
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда велосипед ҳайдовчиси вафот этди

ВАЗ-2106 машинаси ҳайдовчиси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 25 июн куни соат 21:20 ларда 4Р-286 Дўстлик-Манас автомобил йўлининг Дўстлик тумани «Манас» МФЙдан ўтган 16-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Манас» МФЙда яшовчи, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган ВАЗ-2106 машинаси билан М39 халқаро автомобил йўналиши билан кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланаётган «Манас» МФЙ да яшовчи велосипед ҳайдовчисини уриб юборган.

Оқибатда, 1979 йилда туғилган жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли касалхонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Дўстлик тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Фориш туманида ҳайдовчи ВАЗ-2105 машинаси билан пиёдани уриб юбориб қочиб кетган, оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этганди.

Мавзуга оид