Ўзбекистон | 08:32 / 30.06.2022
9385
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди

Пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганда Isuzu юк машинаси уриб юборган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 27 июн куни соат 00:50 ларда М-39 халқаро автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ маҳалласидан ўтган 1028-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1968 йилда туғилган ҳайдовчи Isuzu юк машинасини Тошкент йўналишида бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган Мирзабулоқ маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган шахсни уриб юборган.

Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззахда ВАЗ-2106 машинаси уриб юборган велосипед ҳайдовчиси ва ВАЗ-2105 машинаси уриб юборган пиёда вафот этганди.

Мавзуга оид