Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади
“Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарида айтилишича, 2022 йил 1 июлдан маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади. Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ташкил қилинди.
2022 йил 1 ноябргача:
- маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳар 2 ҳафтада ҳудудий штабларга қуйидаги маълумотларни киритади: хонадонлар аҳволи, оилалар ижтимоий хизматларга эҳтиёжи; оилаларга аниқ ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича маълумотлар; мураккаб операцияларга, ногиронлар протез-ортопедия буюмларига эҳтиёжи бўйича буюртмалар;
- ҳудудий штаблар ушбу маълумотларни ўз ҳудуди кесимида умумлаштирган ҳолда 2 кунда мувофиқлаштириш штабига юборади;
- мувофиқлаштириш штаби келиб тушган маълумотлар асосида 3 кунда ҳақиқатда ижтимоий хизматга эҳтиёжманд бўлган оилаларга ҳудудий штаб аъзоси масъул ходими томонидан манзилли ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкиллаштиради.
2022-2023 йилларда республика бўйича жами 827 780 нафар (шундан жорий йилда 383 565 нафар) хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва улар бандлигини таъминлаш назарда тутилган.
2022 йил 1 августдан дастлаб Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларда (2022 йил 1 ноябрдан республиканинг бошқа барча маҳаллаларида) “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.
Меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига БҲМ 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.
Мавзуга оид
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
09:56 / 22.01.2025
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизми жорий этилади
14:28 / 14.01.2025
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади
15:16 / 03.01.2025