Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбийлар оила аъзолари билан ишлаш тизими ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг “Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш тизими асосий устувор йўналишлари этиб белгиланади:
- хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;
- хотин-қизлар таълим олиши ва касбий кўникмаларни ошириши, муносиб иш топишига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва улар қобилиятини тўғри йўналтириш;
- хотин-қизлар оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда фарзанд тарбиясидаги ролини ошириш бўйича чораларни кўриш;
- хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
- ҳарбий хизматчилар оила аъзолари бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- ҳарбий хизматни ўтаётган хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган шахслар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;
- ҳарбий хизматчилар оилалари репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш;
- оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишлар олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассислар қуйидагилар учун масъул этиб белгиланади:
- жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ва фарзандларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш;
- хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалий чораларни амалга ошириш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, шу жумладан, улар ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалари хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассислари (фуқаро ходимлар) лавозим маоши миқдори 2,0 оширувчи коэффициентни қўллаган ҳолда белгиланади.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари
16:55 / 22.01.2025