Ўзбекистон | 10:07 / 02.07.2022
13079
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда фуқарони 5 минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ОТМ бўлим бошлиғи ушланди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти бўлим бошлиғи фуқарони ўқишга киритишини айтиб, эвазига 5 минг доллар олаётганда қўлга олинган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 1 июль куни фуқаронинг аризасига биноан вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. 

Тадбирда, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти сиртқи бўлим бошлиғи Х.В. ариза муаллифидан унинг жиянини ўзи ишлайдиган ОТМга ўқишга киритиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
    
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид