Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жапаров ҳам Қорақалпоғистонда вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган чораларни қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари бўлажак саммитга тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июл куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг кенг кўламли кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Президент Садир Жапаров Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама учрашувлар режасини, шу жумладан Чўлпонота шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё мамлакатлари саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқдилар.
Яқин орада муҳим йўналишлардаги келишувларни илгари суришга қаратилган қатор қўшма тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.
Томонлар минтақавий транспорт йўлаклари ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги йирик инфратузилмавий лойиҳаларни ишлаб чиқишни жадаллаштиришдан манфаатдор эканини таъкидладилар.
Мавзуга оид
21:21 / 03.04.2025
Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон президентлари билан учрашди
20:20 / 31.03.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари Хўжанд қалъасини томоша қилди
18:54 / 31.03.2025
Шавкат Мирзиёев Хўжандда Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
12:58 / 31.03.2025