Афғонистондан Сурхондарё вилояти ҳудудига снарядлар келиб тушди
Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланувчилар бўлмаган.

Фото: Интернетда тарқалган видеолардан кадрлар
5 июл куни Aфғонистон ҳудудидан Сурхондарё вилояти ҳудудига бешта снаряд учиб ўтган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
«2022 йил 5 июл куни соат тахминан 16:20 атрофида Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудига катта эҳтимол билан Афғонистон ҳудудидан учирилган бешта реактив снарядлар келиб тушгани қайд этилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, снарядлар тушганида портлашлар юз бермаганлиги сабабли инсонлар нобуд бўлмаган ва вайронагарчиликлар юз бермаган.
Термиз шаҳридаги «Мажнунтол» маҳалласида жойлашган 4 та уй-жойга унча йирик бўлмаган зиён етган, бешинчи снаряд эса футбол майдонидан топилган. Аниқланган снарядлар сапёрлик бўлинмалари томонидан зарарсизлантирилган», дейилади хабарда.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Aфғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошираётгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг иккинчи ярмида Афғонистон шимолидан туриб Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри атрофидаги ҳудудларга снарядлар учирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Мавзуга оид

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди

21:44 / 04.04.2025
“Гулзор қилиб қўйганди, энди у йўқ” – Сурхондарёда 200 туп дарахт йўқ қилингани айтилмоқда

16:33 / 12.03.2025