Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» янги бош мураббийини эълон қилди
Бугун, 5 июль куни «ПСЖ» клуби томонидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоанинг янги бош мураббийи таништирилди.
Фото: ПСЖ
Париж клубини янги мавсумдан бошлаб Кристоф Гальтье бошқарадиган бўлди. Парижликлар янги бош мураббийни «Парк де Пренс» стадионида таништиришди. Франциялик 55 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланди.
«Жамоамизнинг янги бош мураббийи Кристоф Гальтьени сизга таништиришдан мамнунман. Бугундан янги мақсад ҳамда вазифалар билан жамоамизда янги эра бошланмоқда. Биз бу мураббийнинг «Сент-Этьен», «Лилль» ва «Ницца»даги фаолиятини кузатиб, жамоамизга таклиф этдик. Француз мутахассисининг клуб лойиҳасига қўшилганидан жуда ҳам хурсандмиз», - деди «ПСЖ» президенти Носсир Ал-Ҳилайфий тақдимот маросимида.
Маълумот учун, Париж клуби 4 ўйиндан бери Гальтье жамоаларига («Ницца», аввалгиси «Лилль») гол ура олмаяпти.
Аввалроқ, парижликлар Маурисио Почеттинони истеъфога чиқарганди. Аргентиналик мутахассис бир ярим йил давомида клубда фаолият юритди.
Мавзуга оид
02:17 / 08.05.2025
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди
13:50 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
10:25 / 30.04.2025
«ПСЖ» орзу томон қадам ташлади. «Арсенал» Лондонда мағлуб этилди
16:20 / 29.04.2025