Жаҳон | 21:27 / 05.07.2022
17741
2 дақиқада ўқилади

Япон газетаси Си Жинпинг Путиннинг Россияга ташриф буюриш тўғрисидаги таклифини рад этганини ёзди. Кремл бу хабарни рад этди

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Путинда Хитойга ташриф буюриш, Сида эса Россияга ташриф буюриш тўғрисидаги таклиф мавжуд, бироқ ҳозир Хитойда «ковид чекловлари давом этмоқда ва бу мутлақо нормал ҳолат». 

Фото: AP

Кремл Япониянинг «Ёмиури Симбун» газетасида чоп этилган ХХР раиси Си Жинпинг президент Владимир Путиннинг Россияга ташриф буюриш тўғрисидаги таклифини рад этгани тўғрисидаги хабар ҳақиқатга мос келмаслигини билдирди

«Йўқ, ундай эмас. Бу мутлақо ҳақиқатга мос келмайди», — деди Россия президенти Дмитрий Песков журналистларнинг бу борадаги саволига жавобан.

Песковнинг сўзларига кўра, Путинда Хитойга ташриф буюриш, Сида эса Россияга ташриф буюриш тўғрисидаги таклиф мавжуд, бироқ ҳозир Хитойда «ковид чекловлари давом этмоқда ва бу мутлақо нормал ҳолат».

«Ковид чекловлари юмшатилиши билан бу ташрифлар албатта амалга оширилади», — деди Кремл вакили.

5 июл куни «Ёимури Симбун» газетаси дипломатик манбаларга таяниб, Путин 15 июн куни Си Жинпинг билан суҳбати чоғида уни Россияга таклиф қилгани, аммо ХХР раиси коронавирус сабабли буни яқин вақт ичида «амалга ошириш қийин»лигини айтгани ҳақида хабар берди. Газетанинг қайд этишича, Сининг Россияга ташрифи «Хитойнинг АҚШ ва Европа билан низосини янада чуқурлаштириши мумкин». 

Си Жинпинг коронавирус пандемияси бошланганидан буён Хитойдан чиққани йўқ. У Путин билан охирги марта 2022 йил февралда Пекин Олимпиадаси очилишида учрашган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид