Жамият | 13:54 / 06.07.2022
22958
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидан “мерос” бўлиб ўтган 7 йиллик муаммони пойтахт ИИББ бошлиғи 1 кунда ҳал қилди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Қумовул маҳалласи Фурқат кўчаси аҳолисини узоқ йиллардан буён бир муаммо қийнаб келарди. Кўчага кириб чиқишдаги мантиқсиз ва хавфли йўл кесишмаси ҳақида аввалроқ Kun.uz ёзган эди.

Ўша вақтда мақола эълон қилингач, йўлнинг бетон тўсиқлари аҳолига қулайлик яратиш эмас, аксинча уларнинг аҳволини янада оғирлаштиришга хизмат қиладиган қилиб қўйилган эди.

TOiwuHU6uTS-J0-P9V_HQZnDhQvp1dRN.jpg (1147×679)

Ўтган давр мобайнида мазкур маҳалладан мурожаатлар тингани йўқ. Ҳатто бир гал Бектемир тумани тўртлиги раҳбарлари ўтказган сайёр қабулда ҳам аҳолининг эътирозлари инобатга олинмаганди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Исаханова орқали пойтахт ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовнинг шахсан назоратига олинган муаммони ҳал қилиш бўйича масъулларга 5 июл куни берилган кўрсатма орадан 1 кун ўтиб, 6 июл куни тўла адо этилди. Аҳолининг ўзлари яшайдиган кўчага киришини чекловчи бетон тўсиқлар махсус техникалар ёрдамида олиб ташланиб, зарур йўл белгилари ўрнатилди. Шу билан 7 йиллик муаммо барҳам топди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, бу кўча 2015 йилда қисқа муддат ичида, шошма-шошарлик билан таъмирланган эди. Ўша вақтда вақтинча ўзгартирилган ҳаракатланиш тартиби шундайлигича қолиб кетган, бундан аҳоли ўзлари яшайдиган кўчага кириб чиқишда қийналиб келаётганди.

Мавзуга оид