Жаҳон | 23:32 / 08.07.2022
11518
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда коронавируснинг янги тўлқини қайд этилди

Мамлакатда тўрт кундан буён суткалик касалланиш ҳолатлари сони 18 мингдан юқори бўлиб турибди.

Фото: Getty Images

Жанубий Кореяда коронавируснинг янги тўлқини бошланди, соғлиқни сақлаш органлари инфекцияга қарши курашни кучайтирмоқчи, деб хабар берди Корея касалликларни назорат ва профилактика қилиш агентлиги. 

Агентликнинг билдиришича, "касалликнинг янги тўлқини билан боғлиқ вазият жиддий хавотир уйғотмоқда". 

Жанубий Кореяда тўрт кундан буён суткалик касалланиш ҳолатлари сони 18 мингдан юқори бўлиб турибди. Бир ҳафта илгари бу кўрсаткич суткасига 10 мингдан камроқни ташкил қилаётганди.

Соғлиқни сақлаш органлари мамлакат "коронавируснинг янги тўлқинига дуч келгани"ни қайд этди.

Маълумотларга кўра, охирги суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 19,3 мингта янги ҳолат қайд этилган. Касалланганлар сони 18,5 миллион нафарга етган, 24,6 минг бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид