Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда 360 минг, Зангиотада 200 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳар икки ҳолатда қонунбузарлар аванс сифатида келишилган пулнинг бир қисмини олаётганда қўлга олинган.
Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш жиноятларига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 7 июл куни ИИВга фуқаро ариза билан мурожаат қилган. У аризасида Отабек исмли шахс тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида бўш ер майдони қидираётган фуқаро билан танишиб, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида сотиладиган 3 гектар ер борлигини, ушбу ер майдони 350 минг долларга нархлаб сотувга қўйилганини айтган ва ҳокимият идораларидаги танишлари орқали бу ерда иссиқхона қуриш ҳуқуқини берувчи вилоят ҳокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилиб, ушбу хизмат эвазига қўшимча 10 минг доллар сўраган.
У Чилонзор тумани Новза кўчасида жойлашган “Чинор” ошхонасида 360 минг доллардан 10 минг долларни аванс сифатида олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.
Зангиота туманида эса фуқаро Ж.У. бошқа бир фуқарони Зангиота тумани “Илғор” МФЙ ҳудудида жойлашган 0,5 гектар суғориладиган ер майдонини 200 минг долларга сотаётгани, ерга тегишли ҳужжатларни туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришига ишонтиради. Мазкур шахс олдиндан 40 минг долларни олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Дастлабки суриштирувлар давомида у сотмоқчи бўлган ер майдони давлат захирасида тургани маълум бўлади.
Айни пайтда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
19:52 / 24.04.2025
Фарғонада 2 гектар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:26 / 25.03.2025
Кадастр агентлиги: “Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни хатловдан ўтказишда муаммолар бор”
19:06 / 18.03.2025