Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Синдзо Абэнинг вафоти муносабати билан Бразилияда уч кунлик мотам эълон қилинди
8 июл куни Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқасд уюштирилди. Ҳужумдан кейин у кома ҳолатига тушди ва ҳушига келмасдан шифохонада вафот этди.
Бразилия президенти Жаир Болсонару Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилди.
"Ёрқин етакчи, Бразилиянинг яқин дўсти бўлган Синдзо Абэнинг ўлими ҳақида қайғули хабар олдим. Япон халқига ҳурмат белгиси сифатида мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилдим", - деб ёзди Болсонару твиттер саҳифасида.
67 ёшли Синдзо Абэ 8 июл куни Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган вақтида ҳужумга учради. Суиқасддан кейин у кома ҳолатига тушди ва ҳушига келмасдан шифохонада вафот этди.
Полиция суиқасд уюштиришда гумонланувчининг қўлга олингани ҳақида хабар берди. У Нара шаҳрида яшовчи 41 ёшли собиқ ҳарбий бўлиб чиқди. Воқеа жойида унга тегишли қурол топилган. Гумонланувчи Абэнинг олиб борган сиёсатидан норози эканини айтган.
Синдзо Абэ 2006-2007 ва 2012-2020 йилларда Япония бош вазири лавозимида ишлаган эди.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025