Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ҳукмрон коалиция парламент юқори палатасидаги позициясини кучайтирди
Дастлабки маълумотларга кўра, Япония бош вазири Фумио Кисиданинг Либерал-демократик партияси ва унинг ҳамкори «Янги Комэйто» Маслаҳатчилар палатасида 125 ўриндан 69 тадан 83 тагача ўринни қўлга киритди.
Бош вазир Фумио Кисиданинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси (ЛДП) ва унинг коалициядаги «Янги Комэйто» ҳамкори Япония парламенти юқори палатасига (Маслаҳатчилар палатасига) сайловларда ғалаба қозонди. Япониянинг NHK телерадиоэшиттириш корпорациясининг 10 июль, якшанба куни кечқурун хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, бу партиялар 125 та ўриндан 69 тадан 83 тагача ўрин олади.
Шу билан бирга, 8 июль куни ўлдирилган Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ ҳам аъзо бўлган ЛДП, ушбу маълумотларга кўра, Маслаҳатчилар палатасидаги вакиллари сонини ҳозирги 55 нафардан 59-69 нафар депутатга кўпайтиради.
Японияда парламент юқори палатасидаги ўринларнинг ярми ҳар уч йилда бир марта сайловларда қайта тақсимланади. Бу йил 245 мандатдан 125 тасининг тақдири ҳал қилиниши керак эди. Уларга 500 дан ортиқ сиёсатчи ариза топширган.
ЛДП ва «Янги Комэйто» партияси коалицияси 70 ўринни эгаллаб турибди, улар ҳозирги сайловларда берилмаслиги керак эди.
Бош вазир номзодини белгилайдиган ва қонунлар ёки бюджетни қабул қилишда ҳал қилувчи овозга эга бўлган асосий қуйи палатадан фарқли ўлароқ, юқори палата ҳақиқий ҳокимиятга эга эмас. Бироқ, мухолифат партиялари у ерда кўпчилик овозга эга бўлган тақдирда, улар ҳукумат ишига тўсқинлик қилиши, қонун лойиҳаларини қабул қилиш ёки молиявий ҳужжатларни тасдиқлашни секинлаштириши мумкин.
Японияда 10 июл куни сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00 да (Тошкент вақти билан 16:00 да) ёпилди. Сайловнинг расмий натижалари 11 июль, душанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025