Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳукумати бюджетни тўлдириш учун 250 млн доллар қарз оляпти
Ўзбекистон ҳукумати Франция тараққиёт агентлигидан 150 млн евро, ОПЕК халқаро ҳамкорлик жамғармасидан 100 млн доллар миқдорида қарз маблағларини жалб қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
«Франция тараққиёт агентлиги иштирокида “Яшил иқтисодиётни ривожлантириш дастури” ва ОПEК халқаро ҳамкорлик жамғармаси иштирокида “Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш” лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, давлат ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори имзоланди.
Қайд этилишича, республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун 6 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга Франция тараққиёт агентлигидан 150 млн евро, 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга ОПЕК халқаро ҳамкорлик жамғармасидан 100 млн доллар миқдорида қарз маблағлари жалб қилинади.
Қарорга кўра, мазкур қарзларни қайтариш ва бошқа харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маълумот учун, 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 38,8 млрд долларни ташкил қилмоқда. Шундан давлат ташқи қарзи 23,4 млрд доллар.
Мавзуга оид
15:02 / 27.05.2025
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайди
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
20:44 / 17.04.2025
Ташқи қарз миқдори: халқаро тавсиялар ва жорий вазият қандай?
16:36 / 29.03.2025