Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноятда гумонланаётган шахсларни электрон браслетлар ёрдамида назорат қилиш тизими жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарорига мувофиқ, жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ва маҳкумлар қочиш ҳолати олдини олиш мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади.
ЎзА хабарига кўра, конвой остидаги шахслар (жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ҳамда маҳкумлар) қочишга уринганда электрон браслет товушли ва визуал хабарни онлайн режимида автоматик тарзда бириктирилган конвойчи ходимга ва ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмларига узатади.
Қочиб кетишга уринган конвой остидаги шахсларни уларга тақилган электрон браслетлардан узатилаётган “GPS” сигналларига мувофиқ “иссиқ изи”дан ушлаш чоралари кўрилади.
2024 йил 1 декабрга кадар ички ишлар органлари конвой бўлинмалари электрон браслетлар билан тўлиқ таъминланади.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025