Жаҳон | 11:57 / 14.07.2022
7227
1 дақиқада ўқилади

Россияда давлат мудофаа буюртмаси бўйича ишловчи банкларга махфийлик мақоми берилади

Давлат думаси ҳарбий саноатга ҳомийлик қилаётган Россия банклари ҳақидаги маълумотларни яширмоқчи. Тегишли қонунга киритилган ўзгартиришлар уларни Украинадаги уруш билан боғлиқ эҳтимолий санкциялардан ҳимоя қилишга мўлжалланган.

Фото: Reuters

13 июль, чоршанба куни давлат думасига давлат мудофаа буюртмалари бўйича шартномалар билан ишловчи банклар рўйхатини эълон қилишни тўхтатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Ваколатли банклар мудофаа корхоналарига кредитлар беради. Кейинчалик, уларга Россия ҳукумати томонидан компенсация тўланади.

2017 йил декабрь ойида давлат думаси «Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритди. Улар Россия Банкига ваколатли банкларнинг ойлик рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилмасликка рухсат беради. Бироқ бундай банклар рўйхатини эълон қилиш тўғрисидаги қоида ўз кучида қолганди. Энди уни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

Шу тариқа, депутатлар банкларни Украинадаги уруш муносабати билан юзага келиши мумкин бўлган янги санкциялардан ҳимоя қилмоқчи. Аввалроқ, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Марказий банк рўйхатидаги 6 та банк SWIFT тизимидан узилган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид