Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саноат хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги корхоналарда содир бўлган 42 та бахтсиз ҳодисанинг 13 таси ўлим билан тугади
Саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ерости бойликларидан фойдаланиш соҳаларида 27 010 та қоидабузилиш аниқланди. Бу ҳақда АОКАда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 22 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилган. 1 521 та инженер-техник ва раҳбар ходимларга 1 млрд 186 млн 598 000 сўм миқдорида жарималар қўлланилган.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 42 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, булардан 13 таси ўлим билан тугади.
Ҳудудлардаги мавжуд жами 143 та маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган 1879 та аттракцион кўздан кечирилган ва улардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этиш ҳолати ўрганиб чиқилган.
Маълум қилинишича, 574 та аттракцион фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.
Мавзуга оид
11:38 / 26.05.2025
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади
18:02 / 20.05.2025
Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркак ҳалок бўлди
16:37 / 28.04.2025
Россияда ўзбекистонлик қурувчи баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди
07:46 / 23.04.2025