Жаҳон | 21:37 / 16.07.2022
12133
1 дақиқада ўқилади

Испанияда жазирама иссиқ оқибатида 360 киши вафот этди

Мамлакат метеорология агентлиги ҳароратнинг хавфлилик даражасини сариқ (хавфли) ва тўқ сариқ (юқори даражада хавфли) деб эълон қилди.

Фото: lasexta.com

Испанияда жазирама иссиқ  олти кун ичида 360 кишининг умрига зомин бўлди, деб хабар берди «Европа Пресс».

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Карлос III саломатлик институти маълумотларига кўра, биргина 15 июл куни юқори ҳарорат натижасида 123 киши вафот этган.

Хабар қилинишича, мамлакатда ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилган.

Испания метеорология агентлиги ҳароратнинг хавфлилик даражасини сариқ (хавфли) ва тўқ сариқ (юқори даражада хавфли) деб эълон қилди.

Айрим регионларда бу кўрсаткич қизил даражагача (фавқулодда хавфли) белгиланган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид