Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олти ойда 20 мингдан зиёд ишсиз фуқарога 21 млрд сўм ишсизлик нафақаси тўланди
Ўтган олти ойда 20 мингдан зиёд ишсиз фуқарога 21 млрд 487 минг сўм ишсизлик нафақаси тўланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева маълум қилди.
У 2022 йилнинг 6 ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
2022 йилнинг 1-чорак якуни бўйича республикада меҳнат ресурслари сони 19 млн 400 минг нафарни ташкил этади.
Меҳнат ресурсларидан иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар – 13 млн 600 минг киши, шундан расмий секторда банд аҳоли сони – 6 млн 100 минг нафарни, норасмий секторда банд бўлганлар сони – 5 млн 700 минг нафарни, республикадан ташқарига ишга кетганлар сони 1 млн 800 минг кишини ташкил этган.
Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 млн 400 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,2 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 16-30 ёшгача бўлганлар орасида - 14,9 фоиз, аёллар орасида - 12,8 фоизни ташкил этди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатида республикада иқтисодий нофаол аҳоли 4 млн 400 минг кишини ташкил этди.
2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида 438 минг иш билан банд бўлмаган шахсга бандлик хизматлари кўрсатилди.
Билдирилишича, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ish.mehnat.uz ва ish2.mehnat.uz сайтларида эълон қилиниб, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
11:36 / 12.04.2025