ФарДУга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган халқ таълими бўлими ходими ва декан ўринбосари ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.
ДХХ хабарига кўра, Риштон тумани халқ таълими бўлими ходими ўз таниши бўлган аёл билан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 нафар фуқарони Фарғона давлат университети мактабгача ва бошланғич таълим ҳамда ҳуқуқшунослик факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 18 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа бир ҳолатда эса, Фарғона давлат университети ҳарбий таълим факультети декани ўринбосари 4 нафар абитуриентни ушбу факультетга ўқишга киришларида амалий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир учун 5,1 миллион сўмдан талаб қилиб, жами 20,4 миллион сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодекси тегишли моддалари билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
12:52 / 07.11.2024
Ўқиш мақсадида чет элга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024