Ўзбекистон | 12:45 / 19.07.2022
4661
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 4034 кг ва 22 626 дона карантин остидаги маҳсулот йўқ қилинди

Экспорт маҳсулотларида 266 та ҳолатда 9 турдаги карантин объектлари аниқланди. 

Сабина Садинова / Видеодан кадр

Жорий ярим йилликда 4034 кг ва 22 626 дона карантин остидаги маҳсулот йўқ қилинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълумот берди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 2 млн 619 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида икки мартадан фитосанитар мониторинг ва дала назорати ўтказилиб, 183 минг 860 та дала назорати далолатномаси расмийлаштирилди. 

2022 йил давомида импорт қилинган маҳсулотларда 118 минг 83 та лаборатория экспертизалари ўтказилиб, 260 та ҳолатда 14 турдаги карантин объекти аниқланган.

Экспорт маҳсулотларида 96 минг 742 та экспертиза ўтказилиб, 266 та ҳолатда 9 турдаги карантин объектлари аниқланди. 

492 тонна ва 4 387 дона зарарланган импорт маҳсулотлар экспортёр давлатларга қайтарилди ҳамда 8,76 тонна ва 2 657 дона маҳсулот йўқ қилинди.

Мавзуга оид