Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда бир гуруҳ фуқаролар оммавий жанжаллашиб, бир-бирига пичоқ билан жароҳат етказди
Жанжалда қатнашиб, бир-бирини дўппослаган ва тан жароҳатлари етказган 7 нафар шахс ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 18 июль куни соат тахминан 12:00 ларда Китоб тумани, Самарқанд маҳалласида яшовчилар ўртасида шахсий адоват замирида жанжал юзага келган. Жанжал давомида тан жароҳатлари олган икки нафар фуқаро Китоб тумани марказий шифохонасига мурожаат қилган.
Шундан сўнг ўша куни соат 15:30 ларда шифохона ҳовлисида тўпланган жабрланган фуқароларнинг қариндошлари ўртасида жанжал ва муштлашув келиб чиққан.
Жанжал жараёнида фуқаро П.Б. автомашинасида бўлган пичоқ билан фуқаролар Қ.И. ва О.А.га тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жанжалда қатнашиб, бир-бирини дўппослаган ва тан жароҳатлари етказган 7 нафар шахс ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025