Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган қарийб 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди
Ҳайдовчи гўштни Тошкентдаги бозорда сотиш учун олиб кетаётганини айтган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Кўкдала туманида жойлашган «Умакай» мунтазам йўл-патрул масканида Nexia машинаси тўхтатилган.
Ҳужжатларни текшириш жараёнида машинада санитария қоидаларига зид равишда қарийб 1 тонна гўшт ортиб кетилаётгани аниқланган. Дастлабки суриштирувда ҳайдовчи ўзининг оти ва қорамолларини сўйиб, гўштини Тошкентга олиб кетаётганини айтган.
Гўшт тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, вилоят ветеринария санитария-эпидемиология марказида текшириб кўрилганда унинг истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлган. Шундан сўнг истеъмолга яроқсиз гўшт тегишли тартибда йўқ қилинган.
Аввалроқ, «Умакай» мунтазам йўл-патрул масканида Чироқчи туманида яшовчи шахсга тегишли Cobalt машинасига ортиб кетилаётган 830 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинганди.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
12:15 / 10.05.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гўшт нархининг ошишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди
21:22 / 05.05.2025