Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик ҳарбийларнинг Ўзбекистон ҳарбий ОТМларида ўқиши ташкиллаштирилади
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қирғизистонлик ҳарбий хизматчиларнинг Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида битим имзоланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Kun.uz’га маълум қилди.
Мазкур битим, 22 июль куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Қирғизистон Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Эрлис Тердикбаев ва Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедовлар томонидан имзоланган.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатлар янада кенгайтирилишига ишонч билдирилди.
Қирғизистон Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитасига қарашли корхона ва Чирчиқ авиация таъмирлаш заводига ҳам ташриф буюрган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025