Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳоким ёрдамчилари томонидан 6 ойда қанча фуқаро даромадли иш билан таъминлангани айтилди
Ҳоким ёрдамчилари томонидан январь-июнь ойларида 1,4 млн фуқаро даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Дилфуза Авлоқулова маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 177 мингта лойиҳага жами 4,4 трлн сўм имтиёзли кредит ва 24 мингдан ортиқ ишсизга 60 млрд сўм субсидия ажратилди, 128 минг нафар аҳоли касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 25 мингдан ортиқ "маҳаллабай" микролойиҳанинг 9,5 мингтаси ишга туширилиб, 47 мингга яқин иш ўрни яратилди.
“Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида 3 051 та ихтисослашган маҳаллалардаги 632 мингта аҳоли хонадонидаги 79 минг гектар ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
11:36 / 12.04.2025