Ўзбекистон | 09:45 / 25.07.2022
18172
2 дақиқада ўқилади

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкинлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин экани тўғрисида маълумот берилди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санаторий-курорт йўлланмалари тақдим этилади: 

  • уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар бева хотинлари (бева эрлари);
  • республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
  • Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
  • ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
  • ёлғиз кексалар;
  • пенсионерлар.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:

  • ариза;
  • паспорт нусхаси;
  • юқоридаги фуқаролар имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
  • тиббий хулоса.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича:

ҳар йили (навбат асосида): 

  • уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга; 
  • республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга; 
  • Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга; 
  • ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;
  • ёлғиз кексаларга; 

2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):

  • уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга; 
  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар бева хотинларига (бева эрларига); 
  • I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга; 
  • санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенсионерларга.

Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмалар амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

Мавзуга оид