Жаҳон | 11:12 / 25.07.2022
17777
2 дақиқада ўқилади

Европа бўйлаб кучли ёнғинлар. Фотолар

Европада иссиқ ҳарорат рекорди ўрнатилганидан бир ҳафта ўтиб ҳам қитъанинг кўплаб мамлакатлари кучли ўрмон ёнғинларига қарши курашишда давом этмоқда. Бу йили Европада ёнғинлар мавсуми одатдагидан эртароқ бошланди - бунга баҳор ноодатий тарзда қуруқ кечиши сабаб бўлди. Маҳаллий ҳукуматлар буни иқлим ўзгаришлари оқибатлари сифатида кўришмоқда. 

Фото: EPA/Vostock-photo

Минглаб акр майдонлар ёниб кетган ва бутун қитъа бўйлаб минглаб одамлар олов яқинлашаётган ҳудудлардаги уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Қуйида Европанинг турли нуқталаридаги ҳолатларни акс эттирувчи драматик тасвирлар.

Испания

Пайшанба куни Канар оролларидаги Тенерифеда ҳам ёнғинлар бошланди. Олов бир неча шаҳар бўйлаб тарқалган, шамол эсиши ўт ўчириш ишларини қийинлаштирмоқда. Тенерифе аҳолисининг бир қисми уй жониворлари билан хавфсиз ҳудудларга кўчишига тўғри келмоқда.

Оренс, Испания. Фото: EPA/Vostock-photo
Авила, Испания
Фото: Pablo Blazquez Dominguez/Getty Images
Галисия, Испания
Фото: EPA/Vostock-photo
Самора, Испания
Фото: Zuma/ТАСС
Тенерифе, Испания. Фото: Getty Images
Испаниянинг Сан-Сибрао туманида ёнғин оқибатлари. Фото: EPA/Vostock-photo
Барселона
Фото: EPA/Vostock-photo

Португалия

Байао, Португалия
Фото: EPA/Vostock-photo
Помбал, Португалия
Фото: Octavio Passos/Getty Images

Франция

Қутқарувчилар гуруҳининг кунлар мобайнидаги саъй-ҳаракатлари туфайли Жиронда департаменти жануби-ғарбидаги иккита йирик ёнғин ўчоғини бартараф этишнинг уддасидан чиқилган. Олов ўз ортидан минглаб гектарларда вайронгарчиликлар қолдирган.

Ландира, Франция
Фото: EPA/Vostock-photo
Ла-Тест-де-Бюш, Франция
Фото: Jerome Gilles/NurPhoto via Getty Images

Италия

Рука, Италия
Фото: Luka Dakskobler/SOPA Images/LightRocket via Getty Images

Словения

Пайшанба ва жума кунлари мамлакат ғарбида, Италия билан чегарадош ҳудудларда ўрмон ёнғинлари кучайди. Краса туманидаги бир неча қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинган, минглаб ўт ўчирувчилар оловга қарши курашга жалб этилган, ўрмончилар эса олов йўлини тўсиш учун дарахтларни кесишмоқда.

Греция

Лесбос оролининг туристик районидан сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга тўғри келди. Ўрмон ёнғинлари аҳоли яшаш уйларигача етиб келган, пляж курортидаги объектларга ҳам ўт кетган.

Мегара, Греция
Фото: АР/ТАСС
Афина, Греция
Фото: АР/ТАСС

 

Мавзуга оид