Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Жюль Кунде трансферини эълон қилди
«Барселона» «Севилья» ҳимоячиси Жюль Кунде жамоанинг янги аъзосига айланганини расман эълон қилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, Каталония ва Андалусия клублари Кунде трансфери бўйича келишувга эришган. Франциялик 23 ёшли ҳимоячи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтгач, томонлар шартнома имзолайди.
Аввалроқ, Жюль Кунде трансфери учун «Барселона» «Севилья»га 50 миллион евро ва яна 5 миллион еврони бонус сифатида тўлаши ҳақида хабар берилганди. Франция миллий жамоаси ҳимоячисининг «Барса»даги йиллик маоши 6 миллион еврони ташкил этиши ҳақида маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Кунде трансфери учун «Барса»дан ташқари, «Челси» ҳам кураш олиб борганди.
Маълумот учун, Кунде 2019 йил «Бордо»дан 25 миллион евро эвазига «Севилья»га кўчиб ўтганди. У якунланган мавсум клуби сафида Ла Лигада 32 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва битта ассистга муаллифлик қилган.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025