Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик жамғармаси олти ойда тадбиркорларга 1,3 трлн сўмлик ёрдам кўрсатган
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси сўнгги 6 ойда 1,3 трлн сўм молиявий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда жамғарма бошқарма бошлиғи Шавкат Усмонов маълум қилди.
Қайд этилишича, жамғарма кичик тадбиркорлик субъектларига 2 турдаги — кафиллик ва компенсация молиявий ёрдам кўрсатади.
Кафиллик – бу қарз олувчининг тижорат банки олдидаги ўз мажбуриятларини бажариши учун жавоб бериш масъулиятини Жамғармага юклайдиган мажбурият.
Компенсация – бу тадбиркорларга тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш тушунилади.
Жамғарма сўнгги 6 ойда 1,3 трлн сўм молиявий ёрдам кўрсатди. Кафиллик бўйича 891 та лойиҳаларга – 810 млрд сўм, компенсация бўйича 2 844 та лойиҳаларга – қарийб 443 млрд сўм.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025