Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда Миллий гвардияга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган инспектор ушланди
Хоразм ва Андижон вилоятларида ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Ю.” АЖ инспектори М.П. фуқаро О.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Миллий гвардияга тизимига ишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Андижон вилоятининг Балиқчи туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро Д.Х. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни “И.И.” МЧЖга ишга киритиб қўйиш эвазига 9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Маҳкама хабарида айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025