Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда дунёдаги энг енгил ноутбук тақдим этилди
Ноутбукнинг дисплейи 13 дюйм бўлиб, тезкор хотираси 32 ГБ, ички хотираси эса 256 ГБдан 2 ТБгача етказилиши мумкин. Fujitsu Lifebook WU-X/G2 базавий моделининг нархи 1,3 минг доллардан бошланади.
Япониянинг Fujitsu компанияси оғирлиги 634 граммга тенг Lifebook WU-X/G2 ноутбукини тақдим этди, деб хабар берди Aroged портали.
Ноутбукнинг дисплейи 13 дюйм бўлиб, қурилмага Intel Core i5-1235U ёки i7-1255U процессори ўрнатилган.
Fujitsu Lifebook ноутбукининг тезкор хотираси 32 ГБ, ички хотираси эса 256 ГБдан 2 ТБгача етказилиши мумкин. У Bluetooth 5.1 ва Wi-Fi 6 симсиз модуллари, SD-карталар учун тирқиш ва веб-камера билан жиҳозланган.
Ноутбук корпуси углерод толасидан ишланган. У Windows 11 операцион тизимида ишлайди.
Fujitsu Lifebook WU-X/G2 базавий моделининг нархи 1,3 минг доллардан бошланади.