Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада қарийб 14 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Фарғона вилоятида жорий йилнинг 6 ойи давомида 4 157 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, мазкур ҳолатлар учун 13 млрд 935 млн сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 875 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 3 млрд 374,1 млн сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 282 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 10 млрд 560,9 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Бувайда, Тошлоқ ҳамда Қува туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025