Ўзбекистон | 07:31 / 04.08.2022
9878
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг буйруғи билан Ойбек Шаҳавдинов Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

О.Шаҳавдинов 1977 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Бирмингем университетини (Буюк Британия) тамомлаган. Инглиз, турк ва француз тилларини билади.

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 2004 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Вазирлик марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда меҳнат фаолиятини амалга оширган.

Бугунга қадар Европа мамлакатлари ва Европа иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Мавзуга оид