Ўзбекистон | 10:47 / 05.08.2022
6020
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда ўзаро жанжал пайтида аёл эрини пичоқлаб, унинг вафот этишига сабаб бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёлга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 22 июл куни Зафаробод туманида яшовчи оилада содир бўлган жанжал одам ўлими билан якун топган.

Зафаробод тумани Узун маҳалласида яшовчи эр-хотин ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида 50 ёшли аёл ошхона пичоғи билан эрининг танасига зарба берган.

Оқибатда, эр оғир тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аёлга нисбатан Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Қашқадарёда хотин ўзига танбеҳ бериб, уришган эрини тўмтоқ буюм билан уриб ўлдирганди. Шунингдек, Жиззахда олдин содир этган жинояти учун олган жазо муддати ниҳоясига етмаган шахс ошхонада келиб чиққан жанжалда фуқаролардан бирини уриб, унинг вафот этишига сабаб бўлганди.

Мавзуга оид