Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбеккосмос» Бўстонлиқда икки йилдан бери фойдаланилмай келинаётган 413 та объектни аниқлади
“Ўзбеккосмос” агентлиги космик мониторингда Бўстонлиқ туманида икки йил давомида фойдаланилмаётган ҳамда 413 та маълумоти тўлиқ бўлмаган объектни аниқлади.
АОКАда ўтказилган брифингда Геоахборот технологиялар ва навигациялар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Ибрагимов "Ўзбеккосмос" агентлиги томонидан ярим йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятидаги 16,8 минг квадрат километр майдонда ўтказилган космик мониторинг тизимли таҳлили жами 279 та қазилма конларидан 119 тасида эҳтимоли юқори бўлган ноқонуний геологик қидирув ишларини амалга ошириш, қазиш ва чегара бузилиши каби қонунга зид ҳаракатларни аниқлади.
Юқори аниқликдаги космик суратларни таҳлил қилиш натижасида сел-сув тошқинлари ювиб кетиш хавфи ўта юқори бўлган ҳудудларда жойлашган биноларни аниқлаш бўйича фаолият йўлга қўйилди.
Бўстонлиқ туманида жойлашган ўрмон қоплами аниқланиб ва рақамлаштирилиб, экилган дарахтлар, уларнинг турлари ва майдонлари таснифланди.
Билдирилишича, ҳозирда бутун Тошкент вилояти кесимида барча ўрмон қопламларини рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:55 / 24.05.2025
Бош прокуратура ва «Ўзбеккосмос» экологик ҳуқуқбузарликларга қарши бирга курашади
12:21 / 07.05.2025
СССРнинг космик аппарати Ўзбекистонга қулаши эҳтимоли 0,3–0,5 фоизга тенг — «Ўзбеккосмос»
22:22 / 18.04.2025
«Ўзбеккосмос» SpaceX билан сунъий йўлдош учириш имкониятини муҳокама қилди
14:11 / 15.02.2025