Ўзбекистон | 15:06 / 08.08.2022
10033
1 дақиқада ўқилади

Қарши магистрал каналидан жасади топилган 23 ёшли йигитнинг спортчи эмаслиги маълум бўлди

Йигит спортчи сифатида бирор бир спорт туридан терма жамоа аъзоси ёки мавжуд спорт федерацияларининг спортчилар рўйхатида турмаслиги, спортчи тоифаси ва натижаларига эга эмаслиги айтилди.

Бундан бир неча кун аввал Kun.uz’да Қарши магистрал каналидан 23 ёшли спортчининг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди.

Маълум бўлишича, марҳум спортчининг жасадини ФВБ ғаввослари топа олмагач, 2022 йил 14 июл куни унинг акаси қариндошлари билан бирга қидириб топган. Марҳумнинг акаси укаси қотиллик қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини айтган.

Қашқадарё вилояти спортни ривожлантириш бошқармаси ҳодиса юзасидан муносабат билдириб, сувдан жасади топилган йигит бирор бир спорт туридан терма жамоа аъзоси ёки мавжуд спорт федерацияларининг спортчилар рўйхатида турмаслигини, спортчи тоифаси ва натижаларига эга эмаслигини билдирди.

“Марҳум спортчи сифатида бирор бир спорт туридан терма жамоа аъзоси ёки мавжуд спорт федерацияларининг спортчилар рўйхатида турмаслигини, спортчи тоифаси ва натижаларига эга эмаслигини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид