Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши техник-иқтисодий асосини тайёрламоқда
Қирғизистон «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши учун техник-иқтисодий асос (ТИА)ни тайёрлашга киришди.
Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири Эркинбек Осоев Хитой темирйўл қурилиш корпорациясининг катта муҳандис Гэнг Жун бошчилигидаги Биринчи лойиҳа-қидирув институти вакиллари билан учрашди, деб ёзади 24.kg.
Нашрнинг ёзишича, учрашув чоғида томонлар темирйўл қурилишида ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини қайд этган. Хусусан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга кўмаклашиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.
Темирйўл қурилишининг техник-иқтисодий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишув мавжуд.
«Қирғизистон раҳбарияти лойиҳани тезроқ амалга оширишни мақсад қилган. ХХР лойиҳа институтидан 80 нафар мутахассис Қирғизистонга етиб келди ва ҳозирда техник-иқтисодий асосларни тайёрламоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025