Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритадиган янги телеканал ташкил этилади
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритадиган янги инновацион телеканал ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, телеканал «Агро ТВ» деб номланиб, унда агросаноат соҳасига тегишли маълумотлар берилади.
«Агро ТВ» телеканалининг асосий мақсади – мамлакат қишлоқ хўжалиги секторини янги ва замонавий ракурсларда очиб бериш.
Телеканал маҳаллий томошабин ҳамда хорижий инвесторларни гўшт ва сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот, пахта, буғдой ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан таништириб боради.
Бундан ташқари, аудиторияни жаҳон ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлардан хабардор қилиш, томошабинга бу соҳадаги халқаро тажриба, инновациялар, етакчи маҳаллий ва хорижий экспертлар фикрлари билан танишиш имконияти яратилади.
«Агро ТВ» телеканали ўзбек, рус ва инглиз тилларида эфирга узатилади. Телеканал қамрови Ўзбекистон барча вилоятларини ўз ичига олади.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
12:05 / 16.05.2025