Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилади
Қонунчилик палатасидаги Либерал-демократик партияси фракцияси навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда “Фарғона вилояти Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қарор лойиҳаси билан Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ҳисобидан Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳри таркибига ўтказилаётган ерлар улар амалдаги ер фонди тоифалари ўзгартирилмаган ҳолда ўтказилиши назарда тутилмоқда.
Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарларига ажратилаётган ер майдонларида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади. Фарғона шаҳри таркибига Фарғона туманидан ўтаётган ер майдонига “Янги Ўзбекистон” боғи, 80 та кўп қаватли уй, мактаб, боғча ва оилавий поликлиника қурилиши режалаштирилган.
Қўқон шаҳри таркибига Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара туманларидан ўтаётган ер майдонларида 150 та кўп қаватли уйлар, бизнес марказлари, умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим муассасалари барпо этилиши ҳамда Марғилон шаҳри таркибига Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ҳисобидан ўтаётган ер майдонларида кичик саноат зоналари, 108 та кўп қаватли турар жой бинолар қурилиши кўзда тутилган.
Йиғилишда тегишли қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
22:26 / 16.05.2025
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин
12:17 / 17.04.2025