Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаcи бўйича йиғилиш ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев 8 август куни Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Билдирилишича, мамлакатнинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалари изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги беш йилда улар билан ташқи савдо ҳажми 2,5 баробарга кўпайиб, 6 млрд доллардан ошган. Республикада қўшни давлатлар капитали иштирокида 1 минг 700 та қўшма корхона очилган.
Йиғилишда Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга оид янги лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилди.
Мамлакатда кичик бизнесни янада ривожлантириш мақсадида ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги миллий рейтингини ишлаб чиқиш тизими ҳам муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари кўриб чиқилган масалалар бўйича аниқ топшириқлар берди.
Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
16:42 / 24.05.2025
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
15:03 / 01.05.2025
Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё – Кўрфаз давлатлари» саммити қолдирилди
21:41 / 25.04.2025