Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Сеулда сўнгги 80 йилликдаги энг кучли жала оқибатлари
Жанубий Корея пойтахти Сеул ва унга туташ бўлган ҳудудларда сўнгги 80 йил ичидаги энг кучли жала ёғиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлиб, етти киши бедарак йўқолди. Шаҳарда темирйўл алоқаси издан чиққан, бир неча метро бекатлари сувга тўлган, 80 та йўл участкаси ёпиб қўйилган.

Фото: Chine Nouvelle / SIPA / Scanpix / LETA
Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудлар 8 август куни бошланган, 1942 йилдан буён кузатилмаган кучли ёмғир ва жаладан кейин сув остида қолди. Сешанба кунига ўтар кечасининг ўзида Жанубий Корея пойтахтига 422 миллиметр ёғингарчилик тушган — бу бутун ойлик нормадан кўпроқ. Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳозиргача тўққиз киши ҳалок бўлган ва етти киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. 2,6 мингдан ортиқ уйлар сув остида қолган; Сеулда 570, шаҳар атрофидаги ҳудудларда 1,2 минг киши вақтинча бошпаналарга жойлаштирилган. Жанубий Корея президенти Юн Сок Ел ҳукумат номидан мамлакатнинг табиий офатдан жабрланган фуқароларидан узр сўради. Қуйида ушбу жала оқибатлари акс этган суратлар.


















Мавзуга оид

10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит

00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди

23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади

17:25 / 07.05.2025