Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фуқаронинг фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган шахс ушланди
У жабрланувчидан 500 доллар ва 4 дона тилла тақинчоқни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Касби туман бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаро Д.У. фуқаро З.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 3 минг доллар талаб қилиб, 500 доллар ва 4 дона тилла тақинчоқларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Аввалроқ, Сурхондарёда фуқаронинг видеоларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 1000 доллар талаб қилган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025