Ўзбекистон | 08:07 / 10.08.2022
6337
1 дақиқада ўқилади
Қурилиш ташкилотлари сони энг кўп бўлган ҳудудлар маълум қилинди
Ўзбекистонда 45,4 мингта корхона ва ташкилотлар қурилиш соҳасида фаолият юритмоқда.
2022 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 45,4 мингтани ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 1,6 мингтага ошди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикада фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари фаолияти кесимида бино ва иншоотлар қуриш етакчи бўлиб турибди – 25 минг 702 та ташкилот.
Шунингдек, фуқаролик объектларини қуриш соҳасида 5 минг 259 та ташкилот, ихтисослаштирилган қурилиш бўйича 14 минг 408 та ташкилот фаолият юритмоқда.
Қурилиш ташкилотлари сони энг кўп бўлган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 9 244 та;
- Тошкент вилояти – 3 945 та;
- Фарғона вилояти – 3 771 та;
- Самарқанд вилояти – 3 429 та.
Мавзуга оид
07:57 / 24.08.2024
Ҳудудларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш тизими жорий этилмоқда
11:54 / 24.07.2024
Украинада ҳудудлардан воз кечишга тайёр бўлганлар улуши ортди
07:52 / 20.04.2024
Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд маълум бўлди
10:50 / 20.03.2024