Ўзбекистон | 09:40 / 11.08.2022
7957
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда йод танқислиги тарқалиш даражаси неча фоиз экани маълум қилинди

Ҳозирда республикада йод танқислиги тарқалиш даражаси 31 фоизни ташкил этади. Бунда кўрсаткич сўнгги 20 йилда 2,5 баравардан ортиқ пасайган.

Фото: АОКА

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида эндокринологик касалликлар олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, дунё бўйича 665 миллиондан ортиқ одам эндемик бўқоқ ва қалқонсимон безнинг бошқа касалликларидан азият чекмоқда. 1,5 миллиард инсон эса йод танқислиги хасталиклари ривожланиш хавфига эга. 

Тадқиқотларга кўра, фуқаролар томонидан кунлик ўртача йод истеъмоли сезиларли даражада камайган бўлиб, бор-йўғи 32-64 мкг.ни ташкил этмоқда (зарур бўлган минимал миқдори эса – 150-200 мкг).

Йодлаш учун истеъмол қилинадиган туз намуналари таҳлили ҳудудларда истеъмол қилинаётган 10 фоиздан 53,3 фоизгача ош тузининг таркибида йод миқдори камлиги аниқланди.

Мавзуга оид