Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ҳукумати Эрдўған ва Асад музокара ўтказиши тўғрисидаги хабарларни рад этди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг сўзларига кўра, ҳозирда Сурия билан тўғридан тўғри мулоқот ўтказилиши борасида «гап ҳам бўлиши мумкин эмас».
Туркия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Сурия етакчиси Башар Асад ўртасида телефон орқали мулоқот ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг сўзларига кўра, ҳозирда Сурия билан тўғридан тўғри мулоқот ўтказилиши борасида «гап ҳам бўлиши мумкин эмас».
«Махсус хизматлар йўналиши бўйича музокаралар бошланган»,— дея қўшимча қилди Човушўғли.
Туркия ва Сурия президентлари телефон орқали мулоқот ўтказиши тўғрисидаги хабарлар ушбу ҳафтада Туркия оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлганди.
Икки мамлакат раҳбарлари сўнгги бор 2011 йилда учрашган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
10:26 / 16.05.2025